“Лестер” янги бош мураббий номини эълон қилди

 

Англиянинг “Лестер” жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақдаги хабар клуб расмий сайтида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, “Саутгемптон” собиқ бош мураббийи Клод Пуэль “тулкилар” бош мураббийи лавозимига тайинланди. Томонлар 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битимга имзо чекишди.

Маълумот учун, “Лестер” раҳбарияти Крэйг Шекспирнинг ишидан ва қайд этган натижаларидан норозилик билдириб, уни истеъфога чиқанганди.

Айни вақтда “Лестер” АПЛ 9-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!