“Лестер”да қаторасига 5 ғалаба, Варди барчасида гол урди

5 апрель, 12:04 388

“Лестер”да қаторасига 5 ғалаба, Варди барчасида гол урди

 

“Лестер” жамоаси АПЛ 31-турида “Сандерленд” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу Шекспирнинг келганидан буён 5 та ўйинда қаторасига 5-ғалаба бўлди.

“Тулкилар” ҳужумчиси Жейми Варди кетма-кет 5 ғалабанинг барчасида ўз ҳиссасини қўшган. Яъни, англиялик футболчи 5 ўйиннинг барчасида 5 та гол урди.

Қайд этиш керакки, Жейми Варди АПЛнинг 18 турига қадар фақатгина “Манчестер Сити”га қарши (4:2) учрашувда хет-трик билан чекланганди.