"Лестер"нинг заҳира дарвозабони Германияга йўл олди

Англиянинг “Лестер” клуби дарвозабони Рон-Роберт Цилер фаолиятини ўз ватанида давом эттиришга қарор қилди.

Аниқроғи, 28 ёшли немис голкипери “Штутгарт” клуби билан шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Цилер штутгартликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Рон-Роберт Цилер якунланган мавсум “тулкилар” сафида жами 13та баҳсда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!