Левандовски Анчелоттини айбламоқда

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоа футболчиларининг сурункали тарзда жароҳат олишларида собиқ устози Карло Анчелоттининг айблади.

“Агарда, футболчилар мушаклар борасида жароҳат олса, сўнгги ҳафталардаги машғулотлардан айбни қидириш керак эмас. Бундан бир-икки ой илгаридаги вазиятдан айбни қидириш лозим. Бунинг асосий сабаби айнан шудир.

Агарда, машғулотлар кам бўлса, индивидуал тарзда шуғулланиш керак”, – деб айтиб ўтди Левандовски.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!