Левандовски: "Бавария" бу сафар ҳам ҳудди ўтган мавсумлардагидек кучли бўлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски кеча бўлиб ўтган Германия суперкубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен мавсумдаги биринчи совринни қўлга киритганимиздан хурсандман. Биз бугун жуда яхши ўйнадик. Баъзида хатоларга ҳам йўл қўйди, аммо бу мавсумдаги биринчи ўйинимиз. Энди биз янада ўсишимиз керак. Ярим ойдан сўнг ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонаман. Биз бу сафар ҳам бундан бир ёки икки мавсум олдингидек кучлимиз”, - дейди польшалик форвард.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳамда “Боруссия Д” клублари ўртасидаги мамлакат суперкубоги учун ўтказилган баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва бунда омад мюнхенликларга кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!