Левандовски “Бавария”дан норози

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг Осиё давлатлари бўйлаб ўтказган мавсумолди йиғинларидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, мюнхенликлар кўп саёҳат қилиб, ўртоқлик ўйинлари ўтказган холос.

Мавсумолди тайёргарликлари пайтида бизда машғулотлар учун вақт бўлмади. Биз жуда кўп саёҳат қилдик ва ўртоқлик ўйинларини ўтказдик, – дейди Левандовски Bild нашрига. – Бу ҳеч қачон ёрдам бермайди. Энди бизда машғулотларга эътибор қаратиш учун икки ҳафта бор.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Германия чемпионати 1-турида "Байер"ни (3:1) мағлуб қилди. Мюнхен клуби навбатдаги ўйинда "Вердер" билан куч синашади. Ўйин 26 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!