Левандовски Бундеслигада мавсум футболчиси деб топилди

6 июнь,2017, 15:33 433

Левандовски Бундеслигада мавсум футболчиси деб топилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски якунланган мавсумда Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Ушбу сўровномада Германия чемпионатида тўп сураётган 248 нафар футболчи иштирок этди. Овоз бериш якунларига кўра 25% иштирокчи польшалик форвардни танлади.

Кучли учликни эса "РБ Лейпциг" аъзоси Наби Кейта (15,7%) ва "Боруссия Д" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянглар (10,5%) якунлаб беришди.

ЕЧЛ рамзий терма жамоасиги “Реал”нинг 8 футболчиси кирди

Левандовски Бундеслигада ўзига ҳос натижа қайд этди