Левандовски Бундеслигада ўзига ҳос натижа қайд этди

14 май, 09:24 280

Левандовски Бундеслигада ўзига ҳос натижа қайд этди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски кеча бўлиб ўтган “РБ Лейпциг” жамоасига қарши баҳсда жамоаси ғалабаси учун муҳим ҳисса қўшди.

Польшалик футболчи кечаги учрашувда рақиблари дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди ва бу мавсум Бундеслигадаги голлари сонини 30тага етказиб олди. Таъкидлаш лозимки, Левандовски бу кўрсатгичга кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам эришмоқда.

Бу борада Левандовски машҳур немис футболчиси Герд Мюллернинг рекордини таркорлади. Мюллер 1972/73 ва 1973/74 йилги мавсумларда Германия чемпионатда 30тадан ортиқ гол уришни уддалаган.