Левандовски ЕЧЛда “Бавария”нинг асосий рақобатчиси ким эканлигини айтиб ўтди

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ бош соврини учун кимлар курашиши борасида гапириб ўтди. Бу ҳақад Германия нашрлари хабар бермоқда.

- ЕЧЛ бош соврини учун кураш доим қизғин кечган. Бу борада “Бавария” ҳам асосий номзодлардан. Шунингдек, “Реал” ва “Манчестер Сити” камида ярим финалга қадар етиб бориши мумкин. “Қироллик клуби” доим бош номзод бўлса, “шаҳарликлар”нинг бу гал иштаҳалари очилди. Охирги кўрсатаётган ўйинлари фикримга исбот бўла олади, - дейди форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!