Левандовски Польша ва Европа тарихига кирди

Бундан бироз олдин Европа қитъасида ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган икки ўйин якунига етди.

Польша терма жамоаси сафарда Арманистонни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборлиси, ушбу ўйинда киритилган 6 голнинг 3 тасига Роберт Левандосвки киритди. Шу тариқа, унинг ушбу саралаш сикли давомида киритган голлари сони 15 тага етди ва у Герд Мюллер ҳамда Криштиану Роналдулар томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Айнан улар ЖЧнинг Европа қитъасидаги бир саралаш циклида энг кўп тўп киритган футболчилар саналишар эди – 14 та гол билан.

Левандовски эса бу борада улардан ўзиб кетди.

Бундан ташқари унинг Польша термаси либосидаги голлари сони 50 тага етди ва Польша терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!