Левандовски кўзлаган чўққига етди

 

 

Бундеслиганинг 24-турида "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Айнтрахт" дарвозасига бир жуфт тўп киритиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Бу икки гол орқали польшалик ҳужумчи "Бавария"да урган голлари сонини 100 тага етказди. Бунинг учун Робертга 136 та учрашув керак бўлди.

Роберт Левандовски бунгача "Боруссия" таркибида 187 та ўйинда 103 та гол урган эди.

Жорий мавсумда Роберт 24 та ўйинда қатнашиб, 21 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

"Бавария" тарихидаги энг яхши тўпурар номи эса Герд Мюллерга тегишли. Афсонавий ҳужумчи барча турнирларда 525та гол урган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!