Левандовски яна Роналдудан ўзиб кетди

8 октябрь, 23:26 454

Левандовски яна Роналдудан ўзиб кетди

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2018 саралаши 10-туридан ўрин олган Черногорияга қарши баҳсда гол киритди.

Бу унинг ушбу саралаш циклидаги 16-голи бўлди ва бу Европадаги саралаш ўйинлари рекорди саналади.

У бу борада 15 та голга эга бўлган Криштиану Роналдуни ҳозирда ортда қолдирмоқда. Бироқ Криштиануда хали яна 1 та ўйин захираси мавжуд.