Левандовскига зудлик билан ёрдам керак

 

"Байер" ва "Вердер" жамоалари собиқ бош мураббийи Робин Дутт "Бавария"даги ҳамкасбларига дарҳол ҳужумкор футболчи олиш кераклигини маслаҳат берди. Унинг фикрича, энди моҳир ҳужумчи Томас Мюллер жамоага фойда келтира олмайди.

- Мюллер рақиб дарвозаси яқинида тўп суради, - деди Робин Дутт. - Лекин у Роберт Левандовски каби самарали ўйнай олмайди. "Бавария" Левандовскига ёрдам берадиган тўпурар футболчи олиши керак.

Томас Мюллер Бундеслигада 18 та учрашувда майдонга тушиб, атиги битта гол урди. "Бавария"га ғалаба келтираётган голларнинг аксарияти Левандовски ва ярим ҳимоячилар ҳисобига ёзилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!