Левандовскини алдашди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски фирибгарлик қурбони бўлди.

Польшалик фирибгар интернет орқали икки ёшли фарзандининг кўз ракига учрагани ва уни фақат АҚШда даволаш мумкинлигини ҳамда бунинг учун 350 минг евро зарур эканлигини қайд этган.

Левандовски эса 23,5 минг еврони унга "ҳайрия" қилади. Бироқ бу ёлғон эканлиги маълум бўлади. Қайд этиш жоиз, фирибгар барча пулларни қайтаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!