"Леванте" яна Ла лигага қайтди

30 апрель, 10:25 227

Валенсиянинг "Леванте" клуби кеча Сегунданинг 36-турида "Реал Овьедо" жамоасини мағлуб этиб, яна Ла лигага қайтишни уддалади.

Таъкидлаш керакки, "Леванте" чемпионатнинг ўтган 36 тур натижаларига кўра 77 очко тўплаган ҳолда, иккинчи поғонада бораётган "Жирон" жамоасидан 15 очкога илгарилаб кетишни уддалади ва муддатидан аввал кучлилар сафига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, "Леванте" ўтган мавсум Ла лигадаги энг ёмон натижа кўрсатган жамоа бўлган эди. Аниқроғи, мусобақани 32 очко билан 20-ўринда якунлаган валенсияликлар якунда Примерони тарк этишга мажбур бўлишган эди. Аммо, улар орадан яна бир мавсум ўтиб яна кучлилар сафига қайтишни уддалашди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.