"Лейпциг" Кейтани 80 млн евро эвазига сотишга тайёр

26 июнь,2017, 16:25 625

Англиянинг “Ливерпуль” клуби раҳбарияти “Лейпциг”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Наби Кейта борасида жиддий музокаралар олиб бормоқда.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, Германия вице-чемпионлари ўзларининг етакчи футболчиларидан бирини 80 млн еврога сотишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, ўтган мавсум Бундеслиганинг 31та учрашувида майдонга тушган Кейта ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига 8та гол киритган ва шерикларига 7та голли узатма билан таъминлаган.