“Лейпциг” клубига 5 нафар янги футболчи керак

29 май,2017, 11:26 305

“Лейпциг” клубига 5 нафар янги футболчи керак

 

Якунига етган мавсум кашфиётига айланган “Лейпциг” бош мураббийи Ральф Хазенхюттль клуб раҳбариятидан янги футболчилар харид қилишни сўради.

“Лейпциг” якунига етган мавсумда Германия чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва янги мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босиқчида иштирок этади. Шу сабабли бош мураббий жамоани кучайтирмоқчи.

“Захирамизда футболчилар кўп эмас. Шу сабабли ҳам бизга 5 нафар янги футболчи керак. Умид қиламанки, жамоадан ҳеч ким кетмайди, акс ҳолда 5 нафарда кўпроқ футболчи керак бўлади. Албатта, сотиб олинадиган ўйинчилар юқори маҳоратли бўлиши керак”, – деди Ральф Хазенхюттль.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.