"Лейпциг" сафида Бундеслига тарихидаги илк қора танли дарвозабон ўйнайди

4 июнь,2017, 21:45 363

Жорий мавсум Бундеслигани иккинчи ўринда якунлаб, ўзига ҳос сенсация яратган "Лейпциг" германия футболи тарихига яна бир янгилик олиб келди.
Гап шундаки, улар "Янг Бойз" клуби дарвозабони Ивон Мвогони сотиб олишди. 22 ёшли асли камерунлик бўлган голкипер 1 июль куни расман "Лейпциг" сафига келиб қўшилади. Унинг трансфери таҳминан 5 млн еврони ташкил этиши мумкин.
Маълумот учун, энди Мвого Бундеслига тарихидаги илк қора танли дарвозабон бўлади.