Лига–1. Мавсумнинг рамзий термаси билан танишинг

16 май, 09:04 401

Лига–1. Мавсумнинг рамзий термаси билан танишинг

 

Франция чемпионатининг жорий мавсум якунланишига 1 тур қолганида ушбу мавсумнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча индивидуал мукофотлар тоширилгач, мавсумнинг рамзий терма жамоаси аниқланди.

Дарвозабон: Даниель Субашич (“Монако”).

Ҳимоячилар: Бенжамен Менди, Камиль Глик, Фабиньо (учаласи “Монако”), Тьяго Силва (ПСЖ).

Ярим ҳимоячилар: Жан-Микаэль Сери (“Ницца”), Марко Верратти (ПСЖ), Бернарду Силва (“Монако”).

Ҳужумчилар: Александр Ляказетт (“Лион”), Эдинсон Кавани (ПСЖ), Килиан Мбаппе (“Монако”).