Лига–1. ПСЖ Дракслернинг голи эвазига зафар қучди

 

Франция чемпионати 20-турида “Ренн” жамоаси ўз майдонида ПСЖ футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйинда парижликларнинг янги аъзоси Юлиан Дракслер томонидан 39-дақиқада киритилган ягона гол ПСЖга 3 очко тақдим қилди.

Қайд этиш керакки, германиялик футболч ПСЖдаги дебют ўйинида ҳам гол киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшганди.

Ренн – ПСЖ 0:1 (0:1, 0:0) 

Гол: 0:1 – 39 Дракслер.

Ренн – Костиль, Мешер, Бааль, Данзе, Ньяньон, Гуркюфф, Фернандес (Диакаби, 60), Андре, Прцич (Педро Энрике, 85), Гросицки, Калулу (Саид, 66).

ПСЖ – Трапп, Маркиньос, Курзава, Менье, Тиаго Силва, Матюиди, Мотта, Лукас Моура (Ди Мария, 77), Верратти, Дракслер (Рабьо, 73), Кавани (Бен-Арфа, 70).

Огоҳлантиришлар: Верратти (29), Мотта (62).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!