Лига–1. ПСЖ “Монпелье”ни мағлуб қилиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

22 апрель, 21:59 280

Лига–1. ПСЖ “Монпелье”ни мағлуб қилиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Франция чемпионати 34-турида ПСЖ жамоаси ўз майдонида “Монпелье” футболчиларини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни очган бўлса, Ди Мария 48-дақиқада ҳисобни оширди.

Мазкур ўйиндан кейин парижликлар очколари сонини 80 тага етказиб олиб, ҳозирча 1-ўринга кўтарилиб олди. 77 очко билан иккинчи ўринда бораётган “Монако” ПСЖдан иккита кам ўйин ўтказган.

ПСЖ – Монпелье 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 29 Кавани, 2:0 – 48 Ди Мария.

ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Орье, Кимпембе, Матюиди, Мотта, Ди Мария (Лукас Моура, 84), Верратти (Ло Чельсо, 90), Пасторе (Дракслер, 81), Кавани.

Монпелье – Пионнье, Илтон, Руссийон, Мукиеле, Покорны, Будебуз, Скири, Сессеньон, Ласн (Долли, 59), Мбенза (Камара, 81), Мунье (Иконе, 59).

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (68).