Лига–1. ПСЖ қийинчилик билан “Лорьян”ни енгди

 

Франция чемпионати 29-турида ПСЖ жамоаси сафарда “Лорьян” меҳмони бўлди. Мазкур ўйинда парижликлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Жанно ўз дарвозасини ишғол қилиб, ПСЖнинг ҳисобда олдинга чиқишига имкон берди.

52-дақиқада Нкунку ҳисобни оширди. 68-дақиқага келиб ҳисоб қисқарди. “Лорьян” аъзоси Сиани гол муаллифи бўлди.

Мазкур гол учрашувда сўнггиси бўлди ва ПСЖ қийин ғалабага эришди. Айни вақта Унаи Эмери жамоаси 65 очко билан пешқадам “Монако”дан 3 очко ортда бормоқда.

Лорьян – ПСЖ 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 28, автогол Жанно, 0:2 – 52 Нкунку, 1:2 – 68 Сиани.

Лорьян – Лекомт, Морейра, Пеберн, Сиани, Ле Гофф, Вакасо, Мвуэмба (Амель, 86), Муканджо, Марво, Филиппото, Жанно (Алиадьер, 58).

ПСЖ –   Трапп, Менье (Орье, 81), Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава, Нкунку, Рабьо, Пасторе, Ди Мария, Кавани, Дракслер (Бен-Арфа, 88).

Огоҳлантиришлар: Морейра (72), Нкунку (75), Пеберн (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!