Лига–1. ПСЖ сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди (Видео)

19 апрель,2017, 08:47 510

Лига–1. ПСЖ сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди (Видео)

 

Франция чемпионати 33-турида ПСЖ жамоаси сафарда “Метц” клуб меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган ўйинда парижликлар очко йўқотишига бир баҳя қолганди. Ўйиннинг 36-дақиқасида ПСЖ 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.

Рақиб жамоа вакиллари 78 ва 88-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада Матюиди томонидан киритилган гол парижликларга қимматли очко келтирди.

Метц – ПСЖ 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 33 Кавани, 0:2 – 36 Матюиди, 1:2 – 78 Жуффре, 2:2 – 88 Диабате, 2:3 – 90 Матюиди.

Метц – Кавасима, Бишевац, Милан, Ривьере, Дианье, Лежен (Сарр, 63), Филиппс, Нгетте, Дукуре (Жуффре, 76), Юдоль, Эрдинч (Диабате, 72).

ПСЖ –Трапп, Маркиньос, Максвелл, Менье, Кимпембе, Матюиди, Мотта, Лукас Моура (Гонсалу Гедеш, 76), Верратти, Ди Мария (Пасторе, 61), Кавани.