Лига–1. Пайет “Марсель”ни мағлубиятдан сақлади

 

Франция чемпионати 31-турида “Марсель” жамоаси ўз майдонида ўртамиёна клуб – “Дижон”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйинда 1:1 ҳисобида якунига етди. Учрашувнинг 45-дақиқасида Сертич ўз дарвозасига гол урди. 48-дақиқада эса Димитри Пайет “Марсель”ни мағлубиятдан сақлаган голни киритди.

Марсель – Дижон 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 45, автогол Сертич, 1:1 – 48 Пайет.

Марсель – Пеле, Роланду, Бедимо, Сакаи, Сертич, Лопес (Кабелла, 76), Венкер (Н`Жи, 89), Товен (Замбо, 83), Сансон, Пайет, Гомис.

Дижон – Рене, Варро, Хаддади, Рюфли, Лотье, Бельмонт (Марье, 61), Абед, Квон Чхан Хун (Мартен, 79), Ле-Мелу (Саммаритано, 76), Амальфитано, Тавареш.

Огоҳлантиришлар: Гомис (14), Квон Чхан Хун (16), Тавареш (36), Абед (51), Варро (67), Роланду (72).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!