Лига-1. Бронза медаллар учун курашаётган "Марсель" ва "Лион" тўқнашувида мухлислар 5та гол кўришди

Кеча шунингдек Франция чемпионатида ҳам 30-турдан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни чемпионатни кучли учликда якунлаш учун кураш олиб бораётган жамоалар – “Марсель” ҳамда “Лион” жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Голларга бой кечган баҳс 3:2 ҳисобида "Лион"нинг ғалабаси билан якунланди.

“Марсель” – “Лион” 2:3 (1:1, 1:2)

18 март  «Велодром»

Голлар: 1:0 – 31 Роланду, 1:1 – 42, автогол Рами, 1:2 – 52 Ауар, 2:2 – 84 Митроглу, 2:3 – 90 Депай.

“Марсель” – Манданда, Сакаи (Сарр, 35), Рами, Роланду, Амави, Лопес, Луис Густаво, Товен, Пайет, Окампос (Сансон, 74), Жермен (Митроглу, 64).

“Лион” – Антони Лопеш, Рафаэл, Марсело, Морель, Менди, Ндомбеле, Тузар, Ауар (Ферри, 77), Траоре, Диас, Корне (Депай, 64).

Огоҳлантиришлар: Товен (18), Рафаэл (22), Диас (48), Митроглу (89), Депай (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!