Лига-1. "Монако" йирик ҳисобда "Лорьян"дан устун келди

Франция чемионати 13-турида "Монако" сафарда "Лорьян" меҳмони бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "Монако" 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувдаги голлар нисбатан кеч киритилди. 64-дақиқада Радамель Фалькао ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқа ўтар-ўтмас Лемар ҳисобни оширди.  

Ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Бошилья "Монако"нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. 

Лорьян – Монако 0:3

Голлар: Фалькао, 64, Лемар, 67, Бошилья, 90+3

Лорьян: Делакруа – Ле Гофф, Лаутоа, Туре, Морейра – Кафу, Беллюгу (Бартельме, 80), Мвуэмба – Уорис, Марво (Алядьер, 67), Муканджо (Филиппото, 70).

Монако:  Субашич – Сидибе, Глик, Жемерсон, Менди – Силва (Бошилья, 89), Фабиньо, Бакайоко, Лемар – Жермен (Каррильо, 83), Мбаппе (Фалькао, 63).

Огоҳлантириш: Жемерсон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!