Лига–1. Кавани Неймар йўқлигини билдирмади

 

Франция чемпионати 11-турида ПСЖ жамоаси ўз майдонида “Ницца” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли кечган беллашувда парижликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Эдинсон Кавани дубль қайд этган бўлса, яна битта голни Данте ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

“Марсель”га қарши (2:2) ўйинда қизил карточка олган Неймар мазкур ўйинда иштирок этмади.

ПСЖ – Ницца 3:0

Голлар: 1:0 – 3 Кавани, 2:0 – 31 Кавани, 3:0 – 52, автогол Данте.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Рабьо (Ло Чельсо, 66), Дракслер, Ди Мария, Мбаппе (Пасторе, 80), Кавани (Лукас Моура, 85).

Ницца –Бенитес, Данте, Ле Маршан, Бюрне, Марлон, Снейдер, Лусамба, Менди (Тамез, 66), Ле-Мелу (Сент-Максимен, 78), Жалле, Балотелли (Плеа, 72).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!