“Лилль” устози раҳбариятдан сўроқсиз Чилига боргани учун ишидан четлатилди

Франциянинг “Лилль” клуби бош мураббийи Марсело Бьелса нима сабабдан вазифасидан четлатилганлиги сабаби маълум бўлди.

Чили ОАВда ёзишларича, француз клуби Бьелсани раҳбариятдан бесўроқ Чилига бориб келгани туфайли ишидан вақтинча четлатилган.

У олдин Чили терма жамоасида бирга ишлаган ёрдамчи мураббий – Луис Мария Бонини оғир ҳасталикка чалингани туфайли кўришга боргани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!