“Лион” Чичаритони қўлга киритмоқчи

8 июль, 16:01 133

“Лион” Чичаритони қўлга киритмоқчи

 

Германиянинг “Байер” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес Чичарито фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мексикалик форвардга Франциянинг “Лион” клуби қизиқиш билдирмоқда. Францияликлар Чичаритони “Арсенал”га ўтиб кетаётган Александр Ляказеттнинг ўрнига сотиб олишмоқчи.

Хабарларга қараганда, Эрнандеснинг трансфер нархи 15 миллион евро бўлиши мумкин.