“Лион” Ляказеттни “Арсенал”га сотмасликка қарор қилди

29 июнь, 10:24 169

“Лион” Ляказеттни “Арсенал”га сотмасликка қарор қилди

 

Франциянинг “Лион” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Александр Ляказеттни “Арсенал”га сотиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълум қилди.

Францияликларнинг бундай қарорга келиши сабаби номаълум. 26 ёшли Ляказеттнинг “Лион” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Аввалроқ “Арсенал”дан ташқари “Атлетико” ҳам ҳужумчига қизиқаётгани, “тўпчилар” эса унинг трансферига 50 млн евро тўлашга тайёр бўлгани ва томонлар оғзаки келишувга эришгани маълум бўлганди.

Ўтган мавсумда Александр Ляказетт Франция чемпионатида 30 учрашув ўтказиб, 28 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.