"Лион" Ляказеттни Жируга алмаштирмоқчи

15 июнь,2017, 10:30 251

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас “Арсенал”га футболчи алмашишни таклиф қилди.

Таъкидлаш керакки, гап Александр Ляказетт ва Оливье Жирулар ҳақида бормоқда.  Эслатиб ўтиш лозимки, Жируга шунингдек «Марсель» ва «Вест Хэм» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумотларга кўра Олас “канонирлар”га Жиру эвазига Ляказеттни таклиф қилган. Бу борада эса айни дамда икки клуб вакиллари ўзаро музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ляказеттнинг “Атлетико”га кўчиб ўтиши таҳмин қилинаётган эди. Бироқ, ФИФА “матрасчилар”га янги футболчи сотиб олишни таъқиқлагани боис, ушбу трансфер амалга ошмай қолди.