"Лион" Янузайни ўз савфига қўшиб олмоқчи, "МЮ" эса...

17 июнь, 09:50 134

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Аднан Янузай фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Foot Mercato нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли бельгиялик футболчи ўзига нисбатан қизиқиш билдираётган “Монако” ёки “Марсель” клубларидан бирига ўтишни истамоқда. Аммо, Янузайнинг трансфери борасида ҳозирча фақат “Лион” расмий таклиф билан мурожаат қилган ҳолос.

Het Nieuwsblad нашри тарқатган хабарга кўра “МЮ” футболчисини 15 млн еврога сотишни режалаштирмоқда. Бироқ, Янузайнинг агенти ушбу суммани пасайтиришга ва шартномага футболчини қайтариб сотиб олиш ҳақидаги бандни киргизишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Янузайга шунингдек Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби ҳам таклиф билан чиққан, бироқ футболчи унга рад жавобини берган эди.