"Лион" етакчилари "Аякс"га қарши дастлабки баҳсни ўтказиб юборишлари мумкин

30 апрель,2017, 14:39 299

Хабарингиз бор келаётган ҳафтада УЕФА Европа лигасининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Ола “Аякс”га қарши кечадиган дастлабки ярим финал учрашуви олдидан жамоа етакчилари Александр Ляказетт ва Корентин Толиссоларнинг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Толлиссода “Аякс”га қарши ўйингача тузалиб кетиш имконияти бор. Мен у билан кеча кўришдим, унинг тўпиғидаги жароҳати биз ўйлаганчалик жиддий эмас.

Ляказетт? Уни тезроқ соғайишга мажбур қила олмаймиз. Уни жавоб баҳсига қадар сафга қайтишини таҳмин қилишим мумкин”, - дейди Ола Lequipe нашрига берган интервьюсида.