"Лион" етакчисини ПСЖга сотишга тайёр

14 июнь,2017, 12:15 301

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Оля жамоа етакчиси Александр Ляказеттнинг ПСЖга ўтиши борасида ҳеч қандай муаммо йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Агар Александрга тенг кучли жамоалардан бир ҳил таклифлар бўлса, у ҳеч қандай муаммосиз ПСЖга ўтади. Мен нафақат бизнесмен, шунингдек замонавий клуб президенти ҳам ҳисобланаман. Трансфердан келадиган маблағ француз футболи ривожи учун сарф этилиши керак. Мен буни доим қилиб келганман. Агар трансфер маблағлари четга чиқиб кетадиган бўлса, бу фақат рақобатчиларимиз фойдасига хизмат қилади”, - дейди Оля France Football нашрига берган интеврьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.