“Лион” ҳужумчиси “Атлетико” ўтиши мумкинлигини яширмади

17 май, 12:12 237

“Лион” ҳужумчиси “Атлетико” ўтиши мумкинлигини яширмади


“Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт келажакда Мадриднинг “Атлетико” жамоаси аъзосига айланиши мумкинлигини яширмади. Испан клуби бош мураббийи Диего Симеоне бу футболчини ўз жамоасига олиб келишни истамоқда.

Мен “Атлетико”да ўйнаган бўлардим. Бу жамоада жуда кучли футболчилар тўп суради. Шунингдек, у ерда Гризманн ҳам бор, – дейди Ляказетт интервьюларининг бирида.

Аввалроқ “Атлетико” янги футболчиларни олиб келиш учун бир нечта ўйинчиларни сотишга тайёрлигини маълум қилган эди. Симеоне фикрича, жамоа совринлар учун курашишни истаса, таркибни кучайтириш зарур экан.