“Лион” жамоаси “сотқин” футболчисини қанчага пуллагани маълум бўлди

13 июнь, 22:04 214

“Лион” жамоаси “сотқин” футболчисини қанчага пуллагани маълум бўлди

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячи Матье Вальбуэнани “Фенербахче” жамоасига ўтганини тасдиқлади ва трансфер суммасини эълон қилди.

Унга кўра, “Лион” турклардан Вальбуэна учун 1,5 млн евро олади ва бонус сифатида яна бир млн еврога эга бўлиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, “Марсель” клуби тарбияланувчиси бўлган Вальбуэна ашаддий рақиб “Лион” сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. Ушбу жамоа учун 76 та ўйинда иштирок этган ва 12 та гол киритган ва 14 та голга ассистентлик қилган.