"Лион" янги тўпурар топди

15 март,2017, 10:20 439

 

"Лион"нинг асосий тўпурари Александр Ляказетт ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этишини маълум қилган. Бу ҳужумчига бир неча гранд клублар бир неча йилдан буён қизиқиб келмоқда.

Етакчи ҳужумчининг кетишига рухсат берган "Лион" янги тўпурар қидирмоқда. Айни пайтда французлар "Интер"нинг моҳир футболчиси Эдерни олишга ҳаракат қилмоқда.

Эдер ҳам "Интер"дан кетишга қарши эмас. Чунки бу футболчи миланликлар таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

SPORTS.uz