Лионель Месси 4 юлдузли меҳмонхона сотиб олди (Фото)

9 июнь,2017, 08:34 1298

Лионель Месси 4 юлдузли меҳмонхона сотиб олди (Фото)

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Ситжес муниципалитетида 4 юлдузли меҳмонхона сотиб олди.

Меҳмонхонадан денгиз кўринишига гувоҳ бўлиш мумкин. Шунингдек, унинг ёнида пляж мавжуд.

Маълум бўлишича, аргентиналик форвард 77 та хонага эга бўлган меҳмонхона учун 30 миллион евро сарфлаган. Бино 2013 йили қурилган. Меҳмонхонада бир кеча-кундуз тунаб қолиш 250-300 еврога тенг.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.