Лионель Месси: Биз бугун “Ювентус”ни мағлуб этишимиз керак

Бугун ЕЧЛ янги мавсуми старт олади. Унда “Барселона” ўз майдонида “Ювентус” билан куч синашади. Ушбу беллашув олдидан каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мисси ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Европанинг нуфузли турнири старт олмоқда. Биз ўтган мавсум туринликлардан мағлуб бўлгандик. Энди “Ювентус”ни мағлуб этиб, олдинги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашимиз керак, - дейди аргентиналик юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Ювентус” баҳси Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!