Лионель Месси: Роналду жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири

8 июнь,2017, 23:27 682

Лионель Месси: Роналду жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” аъзоси Криштиану Роналдунинг ўйинларин юқори баҳолади. Шунингдек, аргентиналик футболчи ҳар доим португалиялик ҳужумчига ҳурмат билан қараганини таъкидлаб ўтди.

Мен унга ҳар доим шундай муносабатда бўлганман, ўз навбатида у ҳам шундай қилади. Бизнинг рақобатчи эканлигимиз ҳақида фақатгина матбуот ёзади. Бизнинг ҳар биримиз энг яхши бўлишга ҳаракат қиламиз, аммо суҳбатларда бу аҳамиятга эга эмас, – дейди Месси.

– Криштиану Роналду – ажойиб футболчи. У кўпгина яхши ҳислатларга эга ва жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан.