Липпи: "Ювентус" ҳозир "Барселона", "Реал" ва "Бавария" билан бир ҳил савияда

7 апрель, 19:25 474

Липпи:

“Ювентус” клуби собиқ бош мураббийи ва айни дамда ЖЧ-2018 саралашидаги рақибимиз Хитой терма жамоасида фаолият олиб бораётган Марчелло Липпи туринликларнинг сўнгги йилларда анча юқори даражага кўтарилганини айтиб ўтди.

“Бу жамоа ҳозир анча ўсган ва ўзини бошқача баҳолайди. Бу ўсиш нафақат Италия чемпионатида, балки халқаро мусобақаларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Энди “Ювентус” ҳудди “Барселона”, “Реал” ва “Бавария” билан бир ҳил савияда. Улар энди 2-3 йил аввал бўлганидек юқоридаги жамоалар билан тўқнаш келишдан чўчишмайди”, - дейди Липпи Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боради.