Липпи “Ювентус”ни ЕЧЛда фаворит деб ҳисоблайди

Айни дамда ЖЧ-2018 саралашидаги рақибимиз Хитой терма жамоасида фаолият олиб бораётган италиялик машхур мутахассис Марчелло Липпи Туриннинг “Ювентус” клубини УЕФА Чемпионлар лигасида фаворит деб ҳисоблашини айтди.

“Ювентус”да кучли жамоаларга нисбатан ғалаба қозониш ҳисси пайдо бўлди. Турнирда ҳеч бир жамоа учун ғалаба кафолатланмаган. Масалан, “Барселона” деярли мусобақа билан хайрлашиш арафасида, қолаверса, “Бавария” “Арсенал” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонгани билан бу мюнхенликларнинг кучли эканлигини англатмайди”, - дейди Липпи Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” эртага Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки баҳсини “Порту” клубига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!