"Ливерпуль" 15 ой майдонга тушмаган футболчи билан янги шартнома тузди

 

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти Англия ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Жо Гомес билан амалдаги шартномани янгилади. 2015 йилдан буён "Ливерпуль" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган 19 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси шу йили якунланиши керак эди.

Футболчи оғир жароҳат туфайли 15 ой майдондан ташқарида қолган бўлса-да, ливерпулликлар Гомеснинг иқтидорини инобатга олиб, у билан 2020 йилгача янги шартнома тузди ва бу битим шу йилнинг 1 июлидан кучга киради.

"Чарльтон" клуби тарбияланувчиси бўлган Жо Гомес Юрген Клопп жамоасида атиги иккита ўйин ўтказган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!