66 0

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳамон “Рома” дарвозабони Алиссонни қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик посбон учун “бўрилар”га 60 млн евро ҳамда унга қўшимча яна 5 млн евро бонус таклиф қилишган. 

Таъкидлаш керакки, гарчи Алиссонга “Челси” ва “Реал” каби жамоалар ҳам қизиқиш билдиришаётган бўлишсада, футболчи учун “Рома”га келиб тушган энг яхши таклиф ҳозирча айнан “Ливерпул”ники бўлиб турибди. Аммо, римликлар Алиссонни 70 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98