413

"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра "Ливерпуль" 19 ёшли италиялик посбон учун “россонерилар”га 40 млн евро таклиф қилмоқда. Аммо, “Милан” иқтидорли футболчисини таклиф қилинган пулдан икки баробар қимматроққа сотишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” яқиндагина “Ювентус”дан кетган тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффонга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sports.uz 2018