"Ливерпуль" Гондурасдан вундеркинд топиб келди

17 март, 22:20 551


Англия премьер-лигасида иштирок этаётган "Ливерпуль" траснфер сиёсатида ёш футболчиларни қўлга киритишга алоҳида эътибор беради.

Бу гал ливерпулликлар узоқ Гондурасдан 17 ёшли ҳимоячини топиб келди.

Уэсли Декас 20 ёшгача футболчилар иштирокида ўтган КОНКАКАФ чемпионатида терма жамоасининг финалга чиқишига улкан ҳисса қўшди. Ўз ўйинлари орқаи мутахассислар эътиборига тушган футболчи "Ливерпуль"да кўрикдан ўтиш учун таклиф олди.

Айни пайтда Уэсли Декас ўз юртида "Индепендьенте" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


SPORTS.uz