“Ливерпуль” Клоппнинг фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлиши мумкин

18 апрель, 18:21 599

“Ливерпуль” Клоппнинг фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлиши мумкин


“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ушбу жамоани фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Германиялик мутахассис “Ливерпуль” билан 2022 йилгача шартнома имзолаган.

Бундан олдин эса “Майнц” ва Дортмунднинг “Боруссия” клубларида ишлаган.

Мен аниқ мураббийлик фаолиятим давомида ўнлаб клублар билан ишламайман. Клубларни тез-тез алмаштириш менда жуда кам учрайди, – дейди Клопп.