"Ливерпуль" Коутиньони 70 миллион фунтга "Барселона"га сотмади
Каталониянинг “Барселона” клуби “Ливерпул”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо борасида расмий таклиф билан мурожаат қилди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” Бразилия терма жамоаси аъзоси учун 70 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, “Ливерпуль” бунга рад жавобини берган. Мерсисайдликлар раҳбариятига кўра Коутиньо сотилмайди.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Англия премьер-лигасининг жами 31та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган
Фикрлар