"Ливерпуль" Коутиньони 90 млн еврога баҳолади

9 май, 14:30 416

Англиянинг “Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоанинг бразилиялик етакчи футболчиси Фелиппе Коутиньонинг трансфер суммаси борасида бир қарорга келди.

Sport.es нашрининг хабар беришича мерсисайдликлар 24 ёшли футболчини 90 млн евро эвазига бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр. Аввалроқ эса Коутиньонинг хизматларига “Барселона” клуби жиддий қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Коутиньо 2013 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум Англия премьер-лигасининг 29та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.