"Ливерпуль" Коутиньонинг ўрнига муносиб номзод топди

CHERY AUTO

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти Амстердамнинг “Аякс” жамоаси ярим ҳимоячиси Хаким Зиешга жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар ҳозирча бу борада голландияликларга расмий таклиф билан мурожаат қилишмаган. Айтиш лозимки, “Ливерпуль” 24 ёшли марокашлик футболчига тез орада “Барселона”га кетиши кутилаётган Фелиппе Коутиньонинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Зиеш ўтган мавсум Голландия чемпионатининг жами 28та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!